«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Чемпионлар лигаси ярим финалида «ПСЖ»дан учралган мағлубиятга изоҳ берди. Мюнхенда бўлиб ўтган жавоб учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Биринчи ўйинда парижликлар 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
«Иккала ўйин ҳам жуда кескин ўтди, бизга юқори даражадаги рақиб рўбару келди. «ПСЖ»ни финалга чиққани билан табриклайман. Биз учун Чемпионлар лигаси якунланди, аммо яна имкониятлар бўлади — менинг мотивациям ҳам шунда.
Менимча, биринчи бўлимда яхши ўйнадик. «ПСЖ»нинг ҳаводан узатилган тўпларга қарши қандай ажойиб ҳимояланганини ва қайтган тўплар учун курашда қандай ғолиб чиққанини алоҳида қайд этган бўлардим. Биз тез-тез хавфли ҳудудларда пайдо бўлдик, бироқ рақиб бизга қулай позициядан зарба бериш имконини қолдирмаслик учун борини берди», — деди Компани DAZN нашрига берган интервьюсида.













