Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Рафинья «Барселона»ни тарк этиши ҳақидаги мақолага муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Рафинья ёзги трансфер ойнаси олдидан ўз келажаги борасида иккиланаётгани ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.

«Менинг эҳтимолий кетишим ҳақида мақола ёзган журналист илгари ҳам мен ҳақимда бошқа ёлғонларни тарқатган эди. У гўёки мен клуб раҳбарияти билан учрашиб, ўз шубҳаларимни муҳокама қилганимни, «Барселона»да қолиш ёки қолмасликни билмаётганимни иддао қилмоқда. Бу одам фақат ёлғон гапириш билан банд. Ҳар сафар у бирор воқеани эълон қилса, кейин уни ўчириб ташлашга мажбур бўлади — доим ёки деярли доим шундай. Унинг оғзидан фақат бемаъни гаплар чиқади», — дея Рафиньянинг сўзларини келтиради BarcaTimes.

Рафинья яқинда жароҳатидан қутилди ва 10 май куни «Реал»га қарши кечадиган «Эл-Класико»да майдонга тушиши кутилмоқда.

Киритилди: 03:27, 07.05.2026.
Ўқилди: 196 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик