«Бавария» ярим ҳимоячиси Александр Павлович жамоанинг Чемпионлар лигаси ярим финалидаги мағлубиятидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Қадрли мухлислар, мен ҳозир нимани ҳис қилаётган бўлсангиз, мен ҳам шуни ҳис қиляпман. Тушкунлик жуда катта. Ҳаммамиз финалга чиқишни истагандик. Афсуски, бу йил етарлича ҳаракат қила олмадик. Аммо биз — «Бавария»миз, таслим бўлиш бизнинг табиатимизда йўқ. Бундан сабоқ чиқарамиз. Бор кучимизни ишга соламиз ва кейинги йил биргаликда янада кучли бўлиб қайтамиз. Келинг, ушбу мавсумни ижобий нотада якунлайлик ва Бундеслиганинг қолган ўйинларида ҳамда Берлиндаги Германия Кубоги финалида бор кучимизни берайлик. Ҳар доимгидек, ажойиб қўллаб-қувватлашингиз учун раҳмат. Келажакда бизни кўплаб муваффақиятлар кутмоқда», — деб ёзди Павлович ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» икки ўйин натижасига кўра «ПСЖ»га 5:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, Чемпионлар лигасини тарк этди.













