Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Гаттузо қайси клубни бошқариши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо яқин вақт ичида фаолиятини қайта тиклайди. Инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, мутахассисни ўз сафига қўшиб олишга «Торино» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Турин клуби аллақачон мураббий билан музокараларга киришган. Гаттузога 2028 йил ёзигача мўлжалланган, яна бир мавсумга узайтириш имконияти бўлган шартнома таклиф қилинди. Ушбу келишувга кўра, мураббийнинг йиллик маоши 1,5 миллион еврони (плюс бонуслар) ташкил этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Женнаро Гаттузо 2025 йил июнидан 2026 йил апрелига қадар Италия терма жамоасини бошқарган эди. У терма жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан сўнг ўз лавозимини тарк этганди.

Айни дамда «Торино» Италия чемпионати турнир жадвалида 35 турдан сўнг 41 очко жамғариб, 13-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 15:58, 07.05.2026.
Ўқилди: 757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6711]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [3863]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [3360]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3249]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3100]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3041]

«Реал» АПЛ топ-клуби сотиб олмоқчи бўлган Каррерас учун белгиланган нархни маълум қилди [2734]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2580]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2577]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2496]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик