«Милан» клуби собиқ ҳужумчиси Марко ван Бастен Италия футболининг ҳозирги ҳолати ҳақида танқидий фикр билдирди.
«Ҳозирги вақтда А серияда клублар тарихига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ва бунга қизиқмайдиган кўплаб чет эллик хўжайинлар бор.
Бу — шармандалик. Италия футболи яна Европа чўққисига қайтиши учун уни италияликлар қўлига қайтариш муҳим.
«Милан» бунга яққол мисол. Улар энди аввалгидек эмас. Мен уларни тез-тез кузатиб бораман ва яқин орада яхшироқ ҳолатга қайтишларига умид қиламан, чунки ҳозирда «Интер» ҳукмронлик қилмоқда ва бу менга умуман ёқмаяпти», — деди ван Бастен SportMediaset нашрига берган интервьюсида.













