«Бавария» спорт директори Макс Эберль Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «ПСЖ» билан баҳсда (1:1, биринчи ўйин – 4:5) бош ҳакам Жоау Педру Пиньейрунинг ҳаракатларини танқид қилди.
Ҳакамлик ҳақида
«Эҳтимол, «Бавария» футболчилари бир-иккита нотўғри қарор қабул қилишгандир, лекин майдондаги кимдир ҳам бир ёки иккита нотўғри қарор чиқарди. Айнан шундай деталлар якунда ярим финал тақдирини ҳал қилади».
Мендешнинг қўл билан ўйнагани ҳақида
«Ҳакам бурчак тўплари вақтида доимо ўзининг португалиялик ватандошлари («ПСЖ» футболчилари) билан гаплашиб турди. Балки уларга Мендешнинг қўли бўйича нималарнидир тушунтиргандир, лекин менга эмас.
Иккинчи сариқ ва кейинчалик қизил бўлиши мумкин бўлган вазиятда тўсатдан қарор бошқа томонга ўзгариб кетди. Ўйлайманки, бу ҳаммани ҳайрон қолдирди. Мен Лаймернинг қўл билан ўйнаганини кўрмадим, аммо Мендешнинг қўли анча аниқ эди».
«ПСЖ» жарима майдончасида Невешнинг қўлига тўп теккани ҳақида
«Ҳакамлардан кимдир бу аниқ пенальти дейди, қолган ярми эса қарор тўғрилигини таъкидлайди. Хўш, қоиданинг ўзи қанақа? Ҳеч ким менга буни тушунтириб бера олмаяпти! Менинг нуқтаи назаримча, бу жарима майдончаси ичида қўл билан ўйин эди», — деди Эберль.













