«Бавария» вингери Майкл Олисе Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «ПСЖ»га қарши жавоб баҳсида (1:1) тўпни назорат қилиш борасида энг ёмон кўрсаткичлардан бирини қайд этди.
Икки ўйин натижасига кўра парижликларга имкониятни бой берган (4:5) мюнхенликлар таркибида Олисе иккинчи учрашув давомида 30 марта тўпни рақибга топшириб қўйди.
Бу жорий мавсумдаги Чемпионлар лигаси учун жуда юқори кўрсаткичдир. Мавсум давомида фақат бир нафар майдон футболчиси бир ўйинда бундан кўпроқ тўп йўқотган. Желсон Мартинш («Олимпиакос») — «Қайрат»га қарши ўйинда (0:1) 31 марта тўпни йўқотган эди.
Бу статистик маълумот Олисенинг ўйини кутилганидек чиқмаганини ва «ПСЖ» ҳимояси унга катта босим ўтказганини англатади.













