Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Беллингемнинг отаси «Реал»нинг ички ишларига аралашди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» жамоасидаги носоғлом муҳитнинг асосий сабабчиларидан бири сифатида Жуд Беллингем ва унинг атрофидаги инсонлар кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Onda Cero нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Жуднинг отаси клубнинг ички жараёнларига бевосита аралашган. Собиқ мураббий Хаби Алонсо Беллингемни майдон марказида чуқурроқ позицияга (ҳимояга яқинроқ, ҳужумдан узоқроқ) ўтказишга қарор қилганда, футболчининг отаси бу қарорга кескин қарши чиққан.

Бу ҳолат Жуднинг ҳам мураббий қарорига нисбатан норозилигини оширган ва якунда жамоа ичидаги муҳитга салбий таъсир кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Винисиус Жуниор ҳам Алонсонинг иш услубидан норози бўлгани ва мураббий билан келишмовчиликлар фонида жамоадаги муҳитни бузгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Хаби Алонсонинг «Реал»дан кетишига айнан шу каби ички зиддиятлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Киритилди: 17:25, 07.05.2026.
Ўқилди: 359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик