Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Тчуамени билан муштлашган Вальверде шифохонага тушди — У «Барселона»га қарши ўйнамайди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Ла Лиганинг 35-тури доирасидаги «Барселона»га қарши ўйинда майдонга тушмайди, деб хабар бермоқда журналист Абраҳам Ромеро.

Манбанинг берган маълумотига кўра, шифокорлар уругвайлик футболчига Орельен Тчуамени билан содир бўлган муштлашув вақтида бошидан олган зарбаси туфайли камида бир ҳафта давомида машғулотларда қатнашмасликни ва ўйинларда иштирок этмасликни тавсия қилишган.

Аввалроқ, Вальверде ва Тчуамени Мадрид клуби машғулоти вақтида муштлашиб қолгани хабар қилинган эди. Ушбу воқеадан сўнг Федерико шифохонага олиб борилган ва у ерда унинг жароҳатига чоклар қўйилган.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, «Реал» футболчиларга нисбатан интизомий суриштирув ишларини бошлайди ва ички регламентга асосан чора кўришни режалаштирмоқда.

10 май куни «Реал» Испания чемпионатининг 35-тури доирасида «Камп Ноу» стадионида «Барселона»га қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да (11 майга ўтар кечаси) бошланади.

Киритилди: 02:26, 08.05.2026.
Ўқилди: 201 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик