Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Ла Лига келаси мавсумда яна 5 та жамоа билан Чемпионлар Лигасида иштирок этади

Баҳо:
+ | -

«Райо Вальекано» «Страсбур»дан устун келиб, Конференциялар Лигаси финалига йўл олди. Шу тариқа, келаси мавсумда Ла Лиганинг бешта клуби яна Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган бўлди.

Испания УЕФА коэффициентлар жадвалида 22 094 очко билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди ва 21 786 очкога эга Германияни ортда қолдирмоқда.

Айни пайтда Испания чемпионатининг кучли бешлигидан «Барселона» (88 очко), «Реал» (77 очко), «Вильярреал» (68 очко), «Атлетико» (63 очко) ва «Бетис» (53 очко) жой олган. 6-ўринда бораётган «Сельта» мавсум тугашига 4 тур қолганда бешинчи поғонадан 6 очкога ортда қолмоқда.

Агар «Райо Вальекано» Конференциялар Лигаси финалида «Кристал Пэлас»ни мағлуб этса, келаси мавсумда Ла Лиганинг жами тўққизта жамоаси еврокубокларда иштирок этади.

2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасининг умумий босқичида «Барселона» (5-ўрин), «Реал» (9-ўрин), «Атлетико» (14-ўрин), «Атлетик» (29-ўрин) ва «Вильярреал» (35-ўрин) иштирок этган эди.

Киритилди: 02:51, 08.05.2026.
Ўқилди: 180 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик