Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Унаи Эмери фаолиятида 6-бор ЕЛ финалига чиқди

Баҳо:
+ | -

Унаи Эмери мураббийлик фаолиятида олтинчи бор Европа Лигаси финалига чиқди. Испаниялик мутахассис қўл остидаги «Астон Вилла» турнир ярим финалининг жавоб учрашувида «Ноттингем Форест»ни тор-мор этди (4:0, биринчи ўйин — 0:1) ва кейинги босқичга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда «Севилья» Эмери бошқарувида кетма-кет уч марта ушбу кубок соҳибига айланган эди. 2019 йилда Унаи бошчилигидаги «Арсенал» финалга чиқиб, унда «Челси»га имкониятни бой берган (1:4). 2021 йилда эса «Спартак»нинг собиқ мураббийи «Вильярреал» устози сифатида Европа Лигасида ғолиб чиқди.

Европа Лигасининг жорий мавсуми ҳал қилувчи баҳсида «Астон Вилла» «Фрайбург» билан тўқнаш келади. Учрашув 20 май куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 02:56, 08.05.2026.
Ўқилди: 288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик