Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Канселу: «Болалигимдан «Барселона»да ўйнашни орзу қилганман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» футболчиси Жоау Канселу ҳар доим «кўк-анорранглилар» сафида ўйнашни истаганини яна бир бор таъкидлади.

Португалиялик футболчи Каталония клубига бўлган меҳри билан машҳур. Спорт директори Декунинг тан олишича, ўйинчининг шахсий қизиқиши ўтган қишда «Ал-Ҳилол» билан ижара шартномасини амалга оширишда катта ёрдам берган.

«Мен дунёдаги ҳамма нарсадан ҳам кўра кўпроқ «Барселона»да ўйнашни истардим. Бу ҳақда болалигимдан бери орзу қилардим, ушбу клуб юрагимда ҳар доим алоҳида ўрин тутган. Ҳозир эса жамоага Ла Лига чемпионлигини қўлга киритишда ёрдам беришни истайман. Бу мен учун ажойиб тажриба бўлади», — дея Канселунинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Ханс-Дитер Флик жамоаси агар якшанба куни ўз майдонида «эл-класико» доирасида Мадриднинг «Реал» клубига ютқазмаса, чемпионликни нақд қилади.

Киритилди: 10:10, 08.05.2026.
Ўқилди: 204 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик