Кириш Регистрация

«Реал» учун жиддий йўқотиш: Федерико Вальверде расман «эл-класико»да иштирок этмайди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби уругвайлик ярим ҳимоячи Федерико Вальверденинг соғлиғи ҳақида расмий баёнот берди.

«Клуб тиббий хизмати томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, футболчимиз Феде Вальвердеда бош-мия жароҳати аниқланди.

Вальверде ҳозирда уйида бўлиб, аҳволи яхши. Ушбу ташхис бўйича тиббий протоколларга мувофиқ, у 10–14 кун давомида дам олиши керак бўлади», — дейилади «қаймоқранглилар» баёнотида.

Шу тариқа, Вальверде Ла Лига доирасида «Барселона»га қарши бўлиб ўтадиган сафар учрашувини ўтказиб юборади. "Эл-класико" 10 майдан 11 майга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Аввалроқ Федерико Вальверде жамоадоши Орельен Чуамени билан жанжаллашиб қолгани, кейинчалик бу можаро кийиниш хонасидаги жиддий тўқнашувга айлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 15:05, 08.05.2026.
Ўқилди: 1735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик