«Реал Мадрид» собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу жамоадаги вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Кеча Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени жамоа машғулоти пайтида муштлашиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Натижада Вальверде шифохонага юборилган ва унга чоклар қўйилган. Жамоадошлар ўртасидаги келишмовчилик бир кун аввал бошланган эди. Муштлашувдан сўнг клуб зудлик билан фавқулодда йиғилиш ўтказди.
Конфликт ҳақида
«Реал»да юз берган воқеа — нормал ҳолат эмас. Бу каби масканда бундай ишлар содир бўлмаслиги керак, гарчи бу биринчиси ҳам, охиргиси ҳам бўлмаса-да. Кийиниш хонасидаги тушкунлик вақтларида бундай вазиятлар юзага келиши мумкин. 30 кишини бошқариш осон эмас, баъзан йўл қўйилмаслиги керак бўлган хатолар бўлиб туради».
Жозе Моуриньонинг эҳтимолий қайтиши ҳақида
«Менинг давримда у таржимоним, мураббий ёрдамчиси, бош мураббий ва дўстим бўлган. Мен ҳеч қачон уни ҳаддан ташқари ҳукмрон мураббий деб ҳис қилмаганман.
Тўғрисини айтсам, клуб ва у ердаги муҳитни билган ҳолда, Моуриньо керак деб ўйламайман», — деди Фигу.













