Кириш Регистрация

Гвардиола: «Директорларимиздан Фоденнинг келажаги ҳақида сўрадим»

Баҳо:
+ | -

Жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиолага ҳужумкор ярим ҳимоячи Фил Фоденнинг келажаги борасида савол берилди. Аввалроқ матбуотда Фоден «шаҳарликлар» билан шартномани узайтириш бўйича келишувга яқин экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Мен директорларимиздан Фоденнинг келажаги ҳақида сўрадим. Улар келишувга яқин келишган. Умид қиламанки, бу амалга ошади, лекин ҳозирча масала тўлиқ ёпилгани йўқ», — деди Гвардиола журналистларга.

Фил Фоден — «Манчестер Сити» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 25 ёшли футболчи асосий жамоа сафида 365 та расмий ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 110 та гол ва 66 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 20:01, 08.05.2026.
Ўқилди: 851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик