Кириш Регистрация

Каннаваро «Реал»нинг Мбаппедан устун бўлган собиқ ҳужумчиси номини айтди

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро Мадрид клубининг 2007/08 ва 2025/26 йиллардаги таркибларини ўзаро таққослади. Ҳужумчилар ҳақида гапирганда, италиялик мутахассис Руд ван Нистелройни Килиан Мбаппедан юқори қўйди. Бу ҳақда Primevideosportit хабар бермоқда.

Нидерландиялик ҳужумчи 2006 йилдан 2010 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг у «Гамбург» ва «Малага»да ўйнаб, 2012 йилда фаолиятини якунлаган. Ван Нистелрой мадридликлар таркибида икки марта Ла Лигада ғолиб чиққан.

Эътиборли жиҳати шундаки, ўша мавсумлар (2006/07 ва 2007/08) ҳозирча «Реал» кетма-кет икки марта Испания чемпиони бўлган сўнгги йиллар бўлиб турибди. Мбаппе 2024 йилдан бери «Реал»да ўйнамоқда, аммо Килиан ҳали клуб билан Ла Лигада зафар қучгани йўқ.

Киритилди: 06:41, 09.05.2026.
Ўқилди: 11471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик