Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция - Ироқ
23/06 05:00 Норвегия - Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Эрик Гарсия «Реал» билан ўйин ҳақида: «Идеал сценарий»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия Мадриднинг «Реал» клуби билан ўйин олдидан журналистлар билан суҳбатлашди. Ханс-Дитер Флик жамоасига чемпионликни кафолатлаш учун бўлажак «эль класико»да бир очко кифоя қилади.

«Сўнгги икки йилда «Реал»га қарши жуда яхши ўйнаяпмиз. Ҳа, биринчи даврада Мадридда мағлуб бўлдик, лекин ҳозир ажойиб ҳолатдамиз. Бу идеал сценарий: биз ўз стадионимизда, мухлисларимиз кўз ўнгида «эль класико»да чемпион бўлишимиз мумкин. «Реал» энг асосий рақибимиз бўлиб қолмоқда, шунинг учун ўйин ўзига хос бўлади.

Бизга дуранг ҳам етарли, лекин биз ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Майдонга тушиб, худди аллақачон чемпион бўлгандек ўйнаш хато бўларди. Дуранг ҳақида эмас, ғалаба ҳақида ўйлаш керак», – дея Гарсиянинг сўзларини Barca Universal нашри келтирмоқда.

Учрашув якшанба куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да (11 майга ўтар кечаси) бошланади.

Киритилди: 06:43, 09.05.2026.
Ўқилди: 717 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик