Кириш Регистрация

Кайседо: «Биз жуда беқарормиз»

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо жамоанинг муаммолари ҳақида гапирди. «Кўклар» сўнгги ойларда ўта муваффақиятсиз натижалар кўрсатмоқда, бу эса мураббий Лиам Росеньорнинг истеъфосига сабаб бўлди.

«Биз жуда беқарор бўлдик. Барчамиз ёмон ўйнадик ва керакли ишларни қилмадик. Бизга изчиллик етишмади. Энди ушбу мавсумни иложи борича яхшироқ якунлашимиз керак», — дея Кайседонинг сўзларини келтиради «Челси» матбуот хизмати.

Шанба куни лондонликлар сафарда «Ливерпуль»га қарши майдонга тушишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади. Айни дамда пойтахт гранди Премьер-лига турнир жадвалида бор-йўғи тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 06:51, 09.05.2026.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик