Кириш Регистрация

Кроос: «Луис Энрике Дембеле учун калит топди»

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ва «Бавария» собиқ футболчиси Тони Кроос «ПСЖ» муваффақиятларининг асосий омилларидан бири сифатида мураббий Луис Энрикенинг Усмон Дембеле билан тил топиша олганини кўрсатди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили айнан Дембеле «Олтин тўп» соҳибига айланган эди.

«Луис Энрике дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиб турган Дембелени 65-дақиқада захирага олди. У эса мураббийнинг қўлини сиқиб, ҳеч қандай эътирозсиз майдонни тарк этди ва захира ўриндиғидан туриб жамоадошларини қизғин қўллаб-қувватлади. Бу улар ўртасида қанчалик ҳурмат ва яхши муносабат шаклланганини кўрсатади. Луис Энрике Дембеле учун калит топа олди», — дея Крооснинг сўзларини derbyderbyderby.it нашри келтирмоқда.

Маълумот учун, Дембеле ҳам худди Кроос каби ўз вақтида Германия чемпионатида ўйнаган — Тони «Бавария» шарафини ҳимоя қилган бўлса, Усмон Дортмунднинг «Боруссия»си таркибида тўп тепган.

Киритилди: 07:24, 09.05.2026.
Ўқилди: 797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик