Кириш Регистрация

«Аякс» янги мураббий излаяпти

Баҳо:
+ | -

Амстердамнинг «Аякс» клуби янги бош мураббий изламоқда ва клуб раҳбарияти айни дамда Каталониянинг «Жирона» жамоасида фаолият юритаётган Мичелга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда нуфузли италиялик журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, «Аякс» раҳбариятининг рўйхатида бошқа номзодлар ҳам бор. Жумладан, агар Арне Слот «Ливерпуль»ни тарк этадиган бўлса, унинг номзоди ҳам кўриб чиқилади. Эслатиб ўтамиз, Слот илгари Роттердамнинг «Фейеноорд» клубини бошқарган ва 2024 йилда у ердан «Ливерпуль»га йўл олган эди.

Нидерландия чемпионати якуниланишига икки тур қолганида «Аякс» турнир жадвалида бор-йўғи тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 08:06, 09.05.2026.
Ўқилди: 888 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик