Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

Арбелоа: «Ҳафсала пир бўлиши ва ғазаб сизни ўзингиз истамаган вазиятларга бошлаб бориши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа Испания чемпионати доирасидаги «Барселона»га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Учрашув 10 май куни Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади.

— Сўнгги кунларда содир бўлган воқеаларни қандай изоҳлай оласиз?

«Иккита муҳим нарсани айтишим керак. Биринчидан, клубнинг ушбу вазиятга қанчалик қатъий, тезкор ва очиқ муносабат билдирганидан фахрланаман. Иккинчидан, футболчилар ўз хатоларини тан олганлари, афсусда эканликларини билдириб, кечирим сўраганларидан мамнунман. Мен учун шунинг ўзи кифоя. Мен уларни омма олдида «гулханда ёқмоқчи» эмасман, чунки улар бунга лойиқ эмас. Ушбу 4 ой ва ўтган йиллар давомида улар «Реал Мадрид» футболчиси бўлиш нимани англатишини тушунишларини исботлашди ва мен буни унутмайман.

Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ушбу вазиятни унутиб, бу клуб учун курашишда давом этиш имкониятига лойиқдирлар. Мен улар билан фахрланаман. Ушбу вазиятдан фойдаланиб, уларнинг профессионаллигини шубҳа остига қўйишларига йўл қўймайман: уларнинг нопрофессионал эканлиги ёки менга нисбатан ҳурматсизлик қилгани ҳақидаги гаплар — мутлақо ёлғон. Шунингдек, улардан кимдир мен билан бўлган муаммо ёки «Реал»дан ташқаридаги ҳаёти сабабли ўйнамаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам уйдирмадир.

Мен ушбу мавсум клуб даражасига мос келмаётгани учун биринчи навбатда масъулиятни ўз зиммамга оламан. Лекин мен бу ерда бор-йўғи 4 ойдан бери ишлаяпман ва футболчиларим билан фахрланаман. Улар мени қандай қабул қилганлари, айниқса, бошимиздан ўтган воқеалардан кейинги ҳолат мени қувонтиради. Шуниси аниқки, ҳафсала пир бўлиши ва ғазаб сизни ўзингиз истамаган вазиятларга бошлаб бориши мумкин. Аммо энди асосий эътиборни ўйинга қаратишимиз керак», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради AS нашри.

Ҳозирда «Реал» турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Барселона»дан 9 очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 15:08, 09.05.2026.
Ўқилди: 577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши йирик ғалаба ҳақида фикр билдирди [7350]

Роналду ўзбекистонлик футболчилар билан форма алмашмади [7170]

Россиялик собиқ футболчи Ўзбекистон термасини танқид қилди [5475]

Роналду ва Беҳруз Каримов ўртасидаги фарқ — ЖЧ тарихидаги энг катта ёш фарқи сифатида қайд этилди [4734]

Фабио Каннаваро Португалиядан учралган мағлубиятдан кейин нималар деди? [4607]

Моуриньо «Реал»га керак бўлмаган футболчиларни аниқлаб олди [3215]

Роналду: «Ҳар қандай қийин вазиятда ҳам умид нурини кўриш мумкин» [2580]

Қизиқ факт. Роналду ва Месси бир хил натижа қайд этишди [2443]

ЖЧ-2026. Ҳакам VAR орқали текширувдан сўнг Азизжон Ғаниевнинг шедевр голини бекор қилди (видео) [2383]

Роналдунинг опаси Катя Авейру Португалиянинг Ўзбекистон устидан қозонилган йирик ғалабасидан танқидчиларга мурожаат қилди [2147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик