Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Бавария» «Манчестер Сити» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол фаолиятини яна Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Журналист Грэм Бэйли берган маълумотларга кўра, Мюнхеннинг «Бавария» клуби хорватиялик футболчини шу ёзда сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Германия чемпионлари тез орада футболчининг трансфери бўйича расмий таклиф тайёрлашга тайёр. Эслатиб ўтамиз, Гвардиол шу йилнинг январь ойида «Челси»га қарши кечган баҳсда ўнг оёғидан оғир жароҳат олиб, операция қилинган эди. У яқин кунлардагина индивидуал дастур асосида машғулотларга қайтди.

Маълумот учун, Йошко Гвардиол 2023 йилда «РБ Лейпциг»дан 90 миллион евро эвазига «шаҳарликлар» сафига ўтган эди. Унинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 19:57, 09.05.2026.
Ўқилди: 1377 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик