Кириш Регистрация

Кейн пенальтидан гол ура олмади (Видео)

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигасининг навбатдаги тури доирасида «Бавария» сафарда «Вольфсбург» меҳмони бўлмоқда. Учрашувнинг биринчи бўлимида мюнхенликлар етакчиси Ҳарри Кейн ҳисобни очиш учун қулай имкониятни қўлдан чиқарди.

Ўйиннинг 36-дақиқасида меҳмонлар фойдасига пенальти белгиланди. Тўп ёнига келган инглиз ҳужумчиси дарвозанинг ўнг юқори бурчагини нишонга олди, бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади — тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. Қизиғи шундаки, мезбонлар дарвозабони зарба йўналишини топа олмай, қарама-қарши томонга сакраган эди.

Биринчи бўлимда гол урилмаган бўлса-да, иккинчи бўлимда Мюнхен клуби барибир ўз мақсадига эришди. Майкл Олисе рақиб дарвозасини ишғол этиб, «Бавария»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Киритилди: 23:08, 09.05.2026.
Ўқилди: 593 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик