Кириш Регистрация

Бундеслига. Чемпион «Бавария» «Вольфсбург»ни қуйи лигага равона қилди

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигасининг 33-тури доирасида чемпионликни нақд қилиб бўлган «Бавария» сафарда «Вольфсбург» меҳмони бўлди. Учрашув мюнхенликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 56-дақиқасида Майкл Олисе томонидан киритилган гол баҳс тақдирини ҳал қилди. Биринчи бўлимда Мюнхен клуби ҳужумчиси Харри Кейн пенальтидан унумли фойдалана олмаган эди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Бавария» очколари сонини 86 тага етказиб олди. «Вольфсбург» эса 26 очко билан турнир жадвалида 16-ўринда қолди.

Бу мағлубият «бўрилар» учун жуда аянчли якунланди: жамоа 1997 йилдан буён илк бор Бундеслигани тарк этадиган бўлди. Маълумот учун, «Вольфсбург» ушбу давр мобайнида бир марта — 2008/09 йилги мавсумда мамлакат чемпиони бўлишга эришган эди.

«ВОЛЬФСБУРГ» — «БАВАРИЯ» — 0:1

Гол: Майкл Олисе 56 (0:1).

Амалга оширилмаган пенальти: Ҳарри Кейн 36 (дарвозабон).

«Вольфсбург»: Грабара, Вавро, Кулиеракис, Белосян, Соуза (Герхардт, 74), Эриксен (Майер, 66), Виммер (Сванберг, 66), Меле, Кумбеди (Линдстрем, 90), Дагим (Сиогаи, 74), Пейчинович.

«Бавария»: Урбиг, Ким Мин Джэ (Упамекано, 46), Ито (Та, 84), Бишоф, Станишич, Киммих, Горецка (Лаймер, 46), Мусиала (Карл, 76), Джексон (Диас, 58), Олисе, Кейн.

Огоҳлантириш: Сиогаи (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:32, 09.05.2026.
Ўқилди: 820 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик