Кириш Регистрация

Жака «МЮ» билан дуранг ҳақида: «Деярли идеал ўйин ўтказдик»

Баҳо:
+ | -

«Сандерленд» ярим ҳимоячиси Гранит Жака Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган баҳс (0:0) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу деярли идеал ўйин бўлди. Биз ҳақиқатан ҳам кучли жамоага қарши кўплаб вазиятлар яратдик. Бундай имкониятлардан камида битта гол уриш керак эди. Бизда яхши импульс бор эди, ўзимизга ишонишда давом этишимиз керак», — дея Жаканинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Швейцариялик футболчи жамоасининг дебют мавсумидаги иштирокига ҳам тўхталиб ўтди: «Биз АПЛга эндигина чиқдик, бу ерда талаблар жуда юқори. Нималарни яхшилаш кераклигини биламиз, асосийси — камтарликни сақлаб қолиш. Биз тўғри йўналишда кетяпмиз».

Шунингдек, Жака еврокубоклар ҳақида ўйлаётгани йўқлигини ва қолган икки ўйинда мавсумни муносиб якунлаш асосий вазифа эканини таъкидлади.

Маълумот учун, ушбу дурангдан сўнг «Сандерленд» 48 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди. «Манчестер Юнайтед» эса 65 очко билан турнир жадвалида учинчи поғонадан жой олган.

Киритилди: 23:34, 09.05.2026.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик