Кириш Регистрация

Ла Лига. «Атлетико» ўз уйида «Сельта»га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 35-тури доирасида Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз майдонида «Сельта»ни қабул қилди. Баҳс меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги ягона гол 62-дақиқада «Сельта» ҳужумчиси Борха Иглесиас томонидан киритилди. Диего Симеоне шогирдлари қолган вақт ичида ҳисобни тенглаштиришга уринган бўлса-да, Виго клуби ҳимояси ишончли ўйин намойиш этди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг «Атлетико Мадрид» 63 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Сельта» эса очколари сонини 50 тага етказиб, олтинчи поғонага кўтарилиб олди.

Навбатдаги турда «Сельта» 12 май куни «Леванте»ни қабул қилади, мадридликлар эса шу куни сафарда «Осасуна» меҳмони бўлишади.

«АТЛЕТИКО» — «СЕЛЬТА» — 0:1

Гол: Борха Иглесиас 62 (0:1).

«Атлетико»: Облак, Хименес (Ле Норман, 20; Варгас, 69), Ганцко, Руджери, Пубиль, Коке, Баэна (Кубо, 69), Лукман (Молина, 60), Льоренте, Гризманн (Альмада, 60), Серлот.

«Сельта»: Раду, Лаго, Алонсо, Родригес, Мориба, Лопес, Мингеса, Нуньес (Каррейра, 68), Дуран (Хутгла, 68), Сведберг (Альварес, 77), Иглесиас (Аспас, 68).

Огоҳлантиришлар: Баэна (66) — Мориба (19), Лопес (77).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:37, 09.05.2026.
Ўқилди: 819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик