Италия А Сериясининг 36-тури доирасида «Ювентус» сафарда «Лечче» меҳмони бўлди ва кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.
Учрашув тақдирини 1-дақиқадаёқ Душан Влахович томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида Влахович ва Пьер Калюлю томонидан киритилган яна иккита тўп офсайд сабабли бекор қилинди.
Ушбу ғалабадан сўнг туринликлар очколари сонини 68 тага етказиб, турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди. «Ювентус» айни дамда битта кам ўйин ўтказган «Милан»ни бир очкога ортда қолдирмоқда.
Мағлубиятга учраган «Лечче» эса 32 очко билан мусобақа жадвалининг 17-поғонасида бормоқда.
«ЛЕЧЧЕ» — «ЮВЕНТУС» — 0:1
Гол: Душан Влахович 1 (0:1).
«Лечче»: Фальконе, Зиберт, Тиагу Габриэл, Галло, Вейга (Хельгасон, 70), Рамадани, Нгом (Жан, 62), Кулибали, Банда (Н`Дри, 76), Пьеротти, Чеддира (Камарда, 75).
«Ювентус»: Ди Грегорио, Бремер, Келли, Камбьясо (Жегрова, 83), Калюлю, Локателли, Копмейнерс, Маккенни (Гатти, 86), Кенан Йилдиз (Бога, 83), Консейсау (Дэвид, 83), Влахович (Хольм, 77).
Огоҳлантиришлар: Жан (82) — Консейсау (80).













