Испания Ла Лигасининг 35-тури доирасида «Реал Сосьедад» ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилди. Тўртта гол ва битта четлатиш кузатилган баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашди.
Учрашувнинг 47-дақиқасига келиб меҳмонлар икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишганди. «Бетис» сафида Антони ва Эз Абде ўз исмини таблога ёздириб қўйди. Бироқ мезбонлар ўйин сўнгида ирода кўрсатиб, мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди: Орри Оскарссон ва Микель Оярсабаль (пенальтидан) гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Ўйиннинг қўшимча вақтида севильяликлар ҳужумчиси Айтор Руибаль иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.
Ушбу натижадан сўнг «Бетис» 54 очко билан турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. 44 очко жамғарган «Реал Сосьедад» эса 8-поғонадан жой олган.
«РЕАЛ СОСЬЕДАД» — «БЕТИС» — 2:2
Голлар: Антони 39 (0:1), Абде Эззалзули 47 (0:2), Орри Оскарссон 79 (1:2), Микель Ойярсабаль 90+1-пен (2:2).
«Реал Сосьедад»: Ремиро, Чалета-Цар, Хон Мартин, С. Гомес, Элустондо (Каррера, 77), Горротчатеги, Солер (Марин, 54), Барренечеа, Кубо (Сучич, 54), Оскарссон, Ойярсабаль.
«Бетис»: Вальес, Льоренте, В. Гомес, Родригес (Бельерин, 69), Руибаль, Альтимира (Амрабат, 69), Рока, Пабло Форнальс (Иско, 69), Эззалзули, Антони (Рикельме, 59), Эрнандес (Деосса, 78).
Огоҳлантиришлар: Барренечеа (62), Оскарссон (83) — Руибаль (64), Льоренте (90).
Четлатиш: Руибаль (90, иккинчи сариқ).













