Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийлигига номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Пойтахт клуби янги мавсумдан жамоани бошқарадиган муносиб мутахассис излаш билан банд.
Инсайдер Фабрицио Романонинг берган маълумотларига кўра, сўнгги кунларда «аристократлар» билан боғлиқ хабарлар кўпайган бўлса-да, испаниялик мураббий ҳозирча бирорта клуб билан аниқ музокаралар олиб бормаган. Манбанинг таъкидлашича, «Байер» ва «Реал Мадрид» собиқ устози катта футболга қайтишга ҳамда қизиқарли лойиҳаларни қабул қилишга очиқ, бироқ айни дамда унда тайинли вариантлар мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» раҳбарияти жорий йилнинг апрель ойида Лиам Росеньорни истеъфога чиқарган эди. Жамоа янги мавсумни янги мураббий қўл остида бошлашни режалаштирган.













