Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Гвардиола Жереми Докунинг ўйини ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа вингери Жереми Докунинг сўнгги ўйинларда кўрсатаётган натижаларига юқори баҳо берди.

«У аллақачон шаклланган, «тайёр маҳсулот»дек кўринмоқда, ваҳоланки, унинг янада ўсиш учун имкониятлари бор. Рақибларни алдаб ўтиш ва вазиятлар яратиш борасида унда доим ажойиб қобилият бўлган. Бу — юқори даража. Эндиликда у жамоанинг ғалабаларига янада кўпроқ ҳисса қўшмоқда. Сафимизда шундай кучли энергияга эга ва гол ура оладиган ўйинчи борлигидан хурсандман», — дейди Гвардиола Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Брентфорд» устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг, «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигаси доирасидаги навбатдаги учрашувини ўз майдонида ўтказади. «Шаҳарликлар» 13 май куни «Кристал Пэлас» жамоасини қабул қилишади.

Киритилди: 07:27, 10.05.2026.
Ўқилди: 424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик