Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 3-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Душан Влахович «Ювентус» тарихидаги энг тезкор голлардан бирига муаллифлик қилди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Душан Влахович «Лечче»га қарши кечган баҳсда ўз исмини клуб тарихига ёздириб қўйди. Сербиялик ҳужумчи учрашувнинг 12-сониясидаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Камбьязонинг жарима майдончаси марказига узатган тўпини Влахович дарвоза тўсини остига жойлаб қўйди. Opta статистик порталининг маълумотларига кўра, ушбу гол «Ювентус»нинг 2004/05 йилги мавсумдан (батафсил статистика юритила бошланган давр) буён қайд этган энг тезкор учинчи голи бўлди.

Шу тариқа, Влахович 2012 йилда «Интер»га қарши баҳснинг 18-сониясида гол урган Артуро Видалнинг натижасини янгилади. А Серия тарихида фақат Рафаэль Леау (6-сония) ва Ирвинг Лосано (9-сония) Влаховичдан тезроқ гол уришга муваффақ бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув «Ювентус»нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Киритилди: 07:30, 10.05.2026.
Ўқилди: 559 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик