«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигаси чемпионлиги учун «Арсенал» билан кечаётган кураш ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, айни дамда вазият тўлиқ «шаҳарликлар» назоратида эмас.
«Арсенал» деярли бутун мавсумни турнир жадвали юқорисида ўтказди ва Чемпионлар лигасида ҳам мағлубиятсиз ҳаракат қилмоқда. Ҳозирги ҳолатда биз фақат ўз ўйинларимизда ғалаба қозонишимиз ва рақибнинг очко йўқотишини кутишимиз керак. Охирги 10 та ўйинда «Эвертон»дан ташқари барчани мағлуб этдик. Биз ўз ишимизни қиляпмиз ва кутишда давом этамиз», — деди Гвардиола.
Шунингдек, мураббий турнир жадвалидаги ҳолатни доимий кузатиб боришини қизиққонлик билан қайд этди:
«Менга турнир жадвалига қарашнинг ҳожати йўқ, у менинг калламда. Жамоаларнинг очколари, тўплар нисбати ва бошқа барча жиҳатларни ёддан биламан».













