Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Моуриньо дунёдаги энг гўзал шаҳар номини айтди

Баҳо:
+ | -1

Таниқли мураббий Жозе Моуриньо ўзи учун дунёдаги энг севимли ва гўзал шаҳар ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Энг муҳими — мен яхши кўрадиган инсонларнинг ёнимда бўлиши. Агар улар билан бирга бўлсам, бу ҳатто Саҳрои кабир бўлиши ҳам мумкин. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, мен учун Рим — дунёдаги энг гўзал шаҳар», — дея Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда Goal портали Sport Week нашрига таяниб.

Маълумот учун, португалиялик мутахассис 2021–2024 йиллар давомида Римнинг «Рома» клубини бошқарган эди. Айни дамда у Португалиянинг «Бенфика» клуби устози сифатида фаолият юритмоқда. Лиссабонликлар ҳозирда мамлакат чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 08:15, 10.05.2026.
Ўқилди: 955 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик