Кириш Регистрация

Моуриньо футбол тарихидаги энг нафис ўйинчи ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо футбол майдонидаги нафисликни энг яхши ифода этган ўйинчи кимлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Бу борада хаёлимга келадиган биринчи исм — Зинедин Зидан. Эҳтимол, менинг бу гапларимдан Марко Матерацци норози бўлар, аммо Зиданнинг ўйинини кузатиш — бу шунчаки ҳақиқий гўзаллик эди», — дея Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда Goal портали Sport Week нашрига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, 2006 йилги Жаҳон чемпионати финалида Зинедин Зидан италиялик ҳимоячи Марко Матераццининг ҳақоратли сўзларидан сўнг унинг кўкрак қисмига калла билан зарба берган ва майдондан четлатилган эди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Жозе Моуриньо «Интер»ни бошқарган йилларида Марко Матерацци билан жуда яқин ва ажойиб муносабатда бўлган.

Киритилди: 08:18, 10.05.2026.
Ўқилди: 5214 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик