Кириш Регистрация

«ПСЖ» Усмон Дембеле бўйича якуний қарорга келди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле катта эҳтимол Франция пойтахтидаги фаолиятини давом эттиради. L’Equipe нашрининг хабар беришича, клуб раҳбарияти футболчи билан янги шартнома имзоланишига тўлиқ ишонмоқда.

Келишувнинг асосий шартлари аллақачон келишиб бўлинган. Фақатгина 30 май куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финали сабабли музокараларнинг якуний босқичи бироз кейинга сурилган.

Маълумот учун, Усмон Дембеле 2023 йилда «Барселона»дан 50 миллион евро эвазига «ПСЖ»га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи парижликлар сафида барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Transfermarkt портали 28 ёшли футболчининг бозор қийматини айни дамда 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:22, 10.05.2026.
Ўқилди: 951 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик