Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Спаллетти: «Биз бир хил хатоларни такрорлашдан тўхтамаяпмиз»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти А Сериянинг 36-тури доирасида «Лечче» устидан қозонилган ғалабадан (1:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мутахассис жамоасининг ўйинидаги барқарорлик етишмаётганидан норозилигини яширмади.

«Биз анчадан бери бир хил хатоларни такрорлаётганимиз ҳақида гапириб келяпмиз: ўйин бошида гол урамиз ва кейин охиригача фаол ўйнамаймиз. Майдонда устунлик қиламиз, вазиятни тўлиқ назорат қилаётгандек туюламиз, аммо кейин диққатни йўқотиб, даражамизга мос бўлмаган хато узатмаларни амалга оширамиз. Ўйин давомида қатъият ва шижоатни сақлаб қола олмаяпмиз. Хато қилганимиз заҳоти қўрқув ва ҳаяжон устунлик қилиб, ўйин суръати ўзгариб кетмоқда», — дейди Спаллетти Football Italia нашрига.

Шунингдек, мураббий жамоадаги трансфер миш-мишларига ҳам тўхталиб ўтди: «ОАВда таркибдаги 25 нафар футболчидан 18 тасини алмаштиришимиз ҳақида ёзишмоқда, лекин бунинг иложи йўқ. Бу жиддий лойиҳа, демак, ҳозирги футболчиларнинг кўпчилиги жараёнга жалб қилиниши керак. Бир йўла шунча одамни алмаштириш жуда мураккаб вазифа».

Киритилди: 09:00, 10.05.2026.
Ўқилди: 426 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5383]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4557]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3464]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3024]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2764]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2419]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2287]

Родри операция қилинади [1923]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1893]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1821]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик