Кириш Регистрация

Урбиг: «ЕЧЛдан чиқиб кетганимиз оғир зарба бўлди, аммо олдинга интилишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Йонас Урбиг Германия Бундеслигасининг 33-тури доирасида «Вольфсбург»га қарши кечган ўйиндан (1:0) сўнг ўз таассуротларини билдирди.

Ёш посбон Чемпионлар лигасидаги мағлубиятдан кейинги ҳолат ва жамоадаги рақобатдош шерикларининг дастаги ҳақида тўхталди.

«Бугун ҳаммаси янгидан бошланди. Тўғри, чоршанба кунги воқеа (ЕЧЛдан чиқиб кетиш) мени анча руҳан тушириб қўйди, аммо бунга ёпишиб олиш ёки ўзига раҳм қилиш ярамайди, олдинга интилиш лозим. Ўйиндан сўнг Улле (Свен Ульрайх) ва Ману (Мануэль Нойер) ёнимга келиб, яхши ўйин билан табриклашди, бундан жуда хурсанд бўлдим», — дейди Урбиг клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Шунингдек, у мавсум якунидаги мақсадлари ҳақида ҳам гапириб ўтди:

«Ҳар ҳафта қаттиқ машқ қиляпман. Олдимизда «Кёльн»га қарши уй учрашуви ва кубок финали турибди. Афсуски, бу Чемпионлар лигаси финали эмас, лекин биз ишлашда давом этамиз».

Киритилди: 09:49, 10.05.2026.
Ўқилди: 506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик