Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 0-1 Арсенал

Рафинья: «Мен Ямал эмасман, мендан ғайритабиий нарса кутманг»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Рафинья Диас жароҳатидан қутилиб, сафга қайтганидан сўнг ўз ҳолати ва ёш жамоадоши Ламин Ямал ҳақида гапириб ўтди.

Март ойидан буён илк бор майдонга тушишга тайёрланаётган бразилиялик футболчи Ламин Ямал жароҳат олиб, мавсумни якунлагани сабабли ўнг қанот ҳужумида ҳаракат қилиши кутилмоқда.

«Агар ўнг қанотда ўйнасам, мендан қандайдир ғайритабиий ҳаракатларни кутманг, чунки мен Ямал эмасман. Ламин — ҳақиқий юлдуз, унинг майдонда қилаётган ишлари шунчаки ақл бовар қилмас даражада. Ўзимга келсак, ҳали 100 фоиз спорт формамда эмасман. Умид қиламанки, тез орада оптимал ҳолатимга қайтаман», — дея Рафиньянинг сўзларини келтирмоқда Movistar.

Киритилди: 09:56, 10.05.2026.
Ўқилди: 1028 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик