Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Люка Шевалье ЖЧ-2026 га бориши мумкин

Баҳо:
+2 | -

"ПСЖ" дарвозабони Люка Шевалье жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. RMC Sport журналистларининг хабар беришича, футболчининг ҳолати анча яхшиланган.

Катта эҳтимол билан у Франция терма жамоасига бўлажак ЖЧ-2026 мусобақасида ёрдам бера олади. Эслатиб ўтамиз, посбон "ПСЖ" машғулотлари вақтида сонидан жароҳат олган эди. Аввалроқ унинг сафга қайтиши учун бир неча ҳафта талаб этилиши айтилганди. Ҳозирда Люка ўзини яхши ҳис қилмоқда ва "учранглилар"нинг ЖЧ учун қайдномасидан жой олишга даъвогарлик қилиши мумкин.

Жорий мавсумда Шевалье Париж клуби сафида 28 та учрашувда майдонга тушди. У ўз дарвозасидан 28 та тўп олиб чиққан бўлса, 10 та ўйинда "қуруқ" ўйин ўтказди. Мавсум давомида у россиялик Матвей Сафонов билан рақобатда имкониятни бой бериб, "ПСЖ"нинг захира дарвозабонига айланиб қолган эди.

Киритилди: 10:39, 10.05.2026.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик