Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Компани «Вольфсбург» устидан қозонилган қийин ғалабадан сўнг ўз футболчиларига миннатдорчилик билдирди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани Германия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Вольфсбург»га қарши учрашув (1:0) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Компанининг таъкидлашича, рақиб жамоа ғалаба қозониш учун бор имкониятини ишга солган. Мураббий мюнхенликлар ўйинни яхши бошлагани, бироқ 10 дақиқадан сўнг вазият кескин ўзгариб, майдон эгалари очко олиши мумкинлигини ҳис қилганини қайд этди.

«Биз кўп марта тўпни йўқотдик ва муҳим курашларда имкониятни бой бердик. Иккинчи бўлимда анча яхшироқ ўйин кўрсатдик — жамоамга вазиятга тўғри реакция билдиргани учун ҳурмат изҳор қиламан», — дея Компанининг сўзларини келтирмоқда Bayern & Germany.

«Бавария» навбатдаги учрашувини 16 май куни «Кёльн»га қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:30 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 12:42, 10.05.2026.
Ўқилди: 353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик