Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Алабанинг «Милан»га ўтиши сўроқ остида қолди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби ва Мадриднинг «Реал» жамоасини тарк этиши кутилаётган Давид Алаба ўртасидаги эҳтимолий ҳамкорлик ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ Италиянинг Corriere dello Sport нашрига кўра, австриялик футболчининг молиявий талаблари бу трансферга тўсқинлик қилиши мумкин.

«Милан» раҳбарияти айни дамда 33 ёшли ҳимоячининг юқори маош сўровларини қондиришга тайёр эмас. Клуб Алабани ёши ўтгани сабабли стратегик инвестиция сифатида кўрмаяпти.

Бундан ташқари, футболчининг энг яхши йиллари ортда қолган деб ҳисобланмоқда. Маълумот учун, Алаба якунланган мавсумда жароҳатлар сабабли бор-йўғи 14 та ўйинда иштирок этди ва майдонда умумий ҳисобда 415 дақиқа ҳаракат қилди холос.

Киритилди: 13:05, 10.05.2026.
Ўқилди: 622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик