Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Спаллетти Душан Влаховичнинг жамоадаги ролига юқори баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоа марказий ҳужумчиси Душан Влаховичнинг ўйини ва унинг таркибдаги аҳамияти ҳақида фикр билдирди. Сербиялик форвард жароҳати сабабли 2025 йилнинг ноябридан буён кўплаб ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди.

А Сериянинг 36-туридан ўрин олган «Лечче»га қарши баҳсда Влахович томонидан киритилган ягона гол туринликларга ғалаба келтирди.

«У бизга худди нондай зарур эди. Душан ноёб жисмоний кўрсаткичларга эга. Яккакурашларда устунлик қиладиган, тўп учун курашадиган ва гол урадиган бундай кучли ҳужумчисиз футбол ўйнаш имконсиз», — деди мураббий.

Маълумот учун, Влахович жорий мавсумда «Ювентус» либосида барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 16:33, 10.05.2026.
Ўқилди: 498 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик