Кириш Регистрация

«Интер» Мхитарян билан шартномани узайтиришга тайёр, бироқ...

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян жамоада яна бир мавсум қолиши мумкин. Инсайдер Никола Скиранинг хабарига кўра, «нерадзуррилар» раҳбарияти футболчига 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги меҳнат шартномасини таклиф қилишга тайёр.

Бироқ, 37 ёшли ярим ҳимоячининг ўзи фаолиятини давом эттириш борасида ҳали бир қарорга келмаган. Хабарда айтилишича, арманистонлик футболчи шу ёзда профессионал фаолиятига нуқта қўйиши эҳтимолдан холи эмас.

Маълумот учун, Мхитарян 2022 йилдан буён «Интер» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсумда барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги келишуви шу йилнинг июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади.

Киритилди: 16:49, 10.05.2026.
Ўқилди: 530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5829]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3399]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3010]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2668]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2106]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2015]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1921]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1913]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1879]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик