Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

"Астон Вилла" "Манчестер Сити"га 70 миллион евро таклиф қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерс фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

Fichajes нашрининг маълумотларига кўра, нидерландиялик хавбекка "Астон Вилла" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Шерлар" "шаҳарликлар" футболчисининг трансфери учун 70 миллион евро тўлашга тайёр.

Тижани Рейндерс 2025 йилда "Милан" клубидан 54 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда 27 ёшли нидерландиялик футболчи "шаҳарликлар" таркибида барча мусобақаларда жами 46 та ўйинда майдонга тушди. У ўз ҳисобига 7 та гол ва 8 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, Transfermarkt портали Рейндерснинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:54, 10.05.2026.
Ўқилди: 1379 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик