Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

А Серия. Элита билан хайрлашган "Верона" ўз майдонида "Комо"га имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 36-тури доирасида "Комо" жамоаси сафарда "Верона" меҳмони бўлди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол 71-дақиқада Анастасиос Дувикас томонидан киритилди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, мезбонлар мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишган эди, бироқ VAR тизими орқали текширилган гол офсайд туфайли бекор қилинди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Комо" ўз очколарини 65 тага етказиб олди ва чемпионат якунишига икки тур қолганда мусобақа жадвалининг 5-поғонасини эгаллаб турибди. "Верона" эса 20 очко билан 19-ўринда қолмоқда. Эслатиб ўтамиз, "Верона" ва "Пиза" (18 очко) жамоалари муддатидан олдин юқори дивизионни тарк этиши аниқ бўлган эди.

Навбатдаги турда "Комо" 17 май куни "Парма"га қарши майдонга тушса, "Верона" шу куни "Интер" билан куч синашади.

«ВЕРОНА» — «КОМО» — 0:1

Гол: Анастасиос Дувикас 71 (0:1).

«Верона»: Монтипо, Эдмундссон, Валентини, Нельссон, Акпа-Акпро (Исаак, 81), Бернед (Ловрич, 63), Гальярдини, Фресе, Бельгали (Вермешан, 81), Боуи, Суслов.

«Комо»: Бюте, Кемпф, Диегу Карлос, Валье (Морено, 36), Войвода (Смолчич, 46), Перроне (Какере, 46), Да Кунья, Пас, Родригес (Батурина, 46), Диао (ван дер Бремпт, 81), Дувикас.

Огоҳлантиришлар: Фресе (89) — Какере (61).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:57, 10.05.2026.
Ўқилди: 556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик