Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Ўзбекистон миллий терма жамоаси назорат баҳсида “Сурхон”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтдаги йиғин доирасида Термизнинг “Сурхон” клубига қарши назорат ўйинини ўтказди.

Фабио Каннаваро шогирдлари учрашувда рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол йўллашди. Ўйиннинг 22-дақиқасида Игор Сергеев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Достонбек Ҳамдамов ҳамда дубль қайд этган Азизбек Амонов ғалабани йирик кўринишга келтиришди.

Назорат ўйини

Ўзбекистон МТЖ — “Сурхон” — 4:0

Голлар: Игор Сергеев 22’, Достонбек Ҳамдамов 51’, Азизбек Амонов 61’, 82’.

Таъкидлаш жоизки, ушбу баҳс мураббийлар штаби хоҳишига кўра "ёпиқ эшиклар ортида" ташкил этилди.

Киритилди: 21:09, 10.05.2026.
Ўқилди: 1486 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик