Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция - Ироқ
23/06 05:00 Норвегия - Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Лаутаро "Интер" кийиниш хонасидаги энг камтар юлдуз кимлигини айтди

Баҳо:
+ | -

"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес жамоадоши, ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мхитарян — барчамиз учун ҳақиқий ўрнак. Отам билан гаплашганимда, у доим кийиниш хонасидаги муҳит ҳақида сўрайди. Мен эса ҳар сафар Генрихнинг қандай ишлашини алоҳида қайд этаман. Унда буюк фаолиятни босиб ўтган инсонларга хос бўлган камтарлик бор. Биз ундан ҳар куни ниманидир ўрганамиз. Келажаги борасида қандай қарорга келмасин, бу унинг ўзи ва оиласи учун энг яхшиси бўлишига умид қиламан. У бизга жуда кўп нарса берди", — дея Лаутаронинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда DAZN.

Маълумот учун, Генрих Мхитарян 2022 йилда "Рома"дан эркин агент сифатида "Интер" сафига келиб қўшилган эди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда 37 ёшли ярим ҳимоячи "нерадзуррилар" таркибида барча турнирларда жами 36 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинларда у 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:37, 10.05.2026.
Ўқилди: 775 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик