Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биргина ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди ва Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди

Баҳо:
+1 | -

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган ўсмирлар (U-17) ўртасидаги Осиё кубогининг "D" гуруҳида иккинчи тур ўйинлари якунланди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ҳиндистон устидан йирик ғалабага эришиб, муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Мундиал йўлланмаси нақд КХДР терма жамоаси мусобақада иштирок этмаслигини маълум қилгач, мазкур гуруҳда учта жамоа қолган эди. Биринчи турда Австралия Ҳиндистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи турда Сергей Чигодаев шогирдлари ҳиндлар дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритишди.

Шу тариқа, Австралия ва Ўзбекистон гуруҳдан чиқиш вазифасини бажариш билан бирга, Қатарда ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йўлланмасига ҳам эга чиқишди.

Ўйин хроникаси Учрашув давомида тўлиқ устунликка эга бўлган вакилларимиз 32-дақиқада ҳисобни очишди — Лазиз Абдураимов пенальтини аниқ амага оширди. Иккинчи бўлимда рақиб футболчиси Сингҳ ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, 78-дақиқада Аҳрор Равшанбеков якуний ҳисобни ўрнатди — 0:3.

Осиё кубоги U-17 | 2-тур

Ҳиндистон — Ўзбекистон — 0:3

Голлар: Лазиз Абдураимов (32, пен), Сингҳ (60, автогол), Аҳрор Равшанбеков (78).

Ўзбекистон U-17: Олим Шомуродов, Муҳаммадодил Орифхонов (Аҳрор Равшанбеков, 60), Миржамол Анваров, Муҳаммад Ҳакимов, Абубакр Раҳимов, Ислом Равшанов, Адис Абдунабиев, Муҳаммаджон Маматов (Миркомил Муродов, 60), Суҳроб Садиржанов (Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев, 90), Лазиз Абдураимов (Рустам Алиев, 74), Амирхон Эркинов (Фаррух Ҳайитмуродов, 74).

Энди 13 май куни Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келиб, гуруҳ ғолибини аниқлаб олишади. Вакилларимиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллашлари учун фақат ғалаба қозонишлари талаб этилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:56, 11.05.2026.
Ўқилди: 401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик