Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Милан» охирги 6 ўйинда 4 бор мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

«Милан» охирги олтита ўйиннинг тўрттасида мағлубиятга учради.

Массимилиано Аллегри шогирдлари бугун А Сериянинг 36-тури доирасида ўз майдонида «Аталанта»га имкониятни бой берди — 2:3.

Апрель ойи бошидан бери «россонерилар», шунингдек, «Сассуоло» (0:2), «Удинезе» (0:3) ва «Наполи»дан (0:1) мағлуб бўлишди, «Ювентус» билан дуранг (0:0) ўйнашди ва фақат «Верона» устидан ғалаба (1:0) қозонишди. Шу тариқа, жамоа сўнгги олтита ўйинда бор-йўғи учта гол урди.

Чемпионат якунланишига икки тур қолганда «Милан» тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида 67 очко мавжуд — худди бешинчи поғонадаги «Рома» каби. «Комо» эса улардан икки очкога ортда қолмоқда.

17 май куни миланликлар «Женоа» билан, 24 май куни эса «Кальяри» билан куч синашади.

Киритилди: 02:41, 11.05.2026.
Ўқилди: 602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик