Кириш Регистрация

«Реал»нинг нишонида бўлган Энцо Фернандес учун «Челси» янги режа тайёрлади

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячи Энцо Фернандесни жамоада сақлаб қолмоқчи. 25 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси фақат 2032 йилда якунига етса-да, клуб унга янги келишув таклиф қилишга тайёр.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, «кўклар» раҳбарияти аргентиналик футболчи билан меҳнат шартномасини 2033 ёки 2034 йилгача узайтиришни истамоқда. Transfermarkt мутахассислари Энцо Фернандеснинг қийматини 90 млн еврога баҳоламоқда. Ярим ҳимоячига нисбатан Мадриднинг «Реал» клуби ва Европанинг бошқа грандлари анчадан бери қизиқиш билдириб келаётгани айтилади. Жорий мавсумда футболчи Лондон жамоаси сафида барча мусобақаларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 10:37, 11.05.2026.
Ўқилди: 1017 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик